Ўзбекистонда цемент сотиб олишга лимит қўйилди
Қурилиш материаллари бозорида олиб сотарлик ҳолатлари кўпайгани муносабати билан давлат томонидан цемент сотиб олишга лимит қўйилди. Энди битта харидорга кўпи билан 50 тонна цемент сотилади. Ушбу қоида жисмоний шахсларга ҳам, юридик шахсларга ҳам тааллуқли.
Товар-хомашё биржасидаги савдолар ҳам белгиланган лимит доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзқурилишматериаллари” АК Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда ЎзРТХБга таянган ҳолда хабар беради.
Узоқ муддатли қурилишда ишлаганлар баҳорги ва кузги даврда цемент билан боғлиқ вазият қандай бўлишини яхши билади. Бу даврда қурилиш материаллари, хусусан ценментнинг нархи кўтарилиб кетади. Айрим ҳолларда қурилиш мавсумида цемент нархи бир неча бараварга ошади. Шу тариқа давлат цемент олиб сотарлари билан курашишга уринмоқда.
Шарҳлар