Санкт-Петербург аэропортида ўзбекистонлик йўловчилардан қовун ва олмалар олиб қўйилди

Санкт-Петербург аэропортида ўзбекистонлик йўловчилардан қовун ва олмалар олиб қўйилди

Санкт-Петербургнинг “Пулково” аэропортида Ўзбекистондан учиб келган йўловчиларнинг юки кўрикдан ўтказилганида 6 кг олма, 12 кг қовун ва 3 кг қуруқ мевалар борлиги аниқланди ва улар олиб қўйилди. Бу ҳақда “Россельхознадзор” матбуот хизмати хабар беради.
   
 «Мамлакатимиз ҳудудига Россия Федерацияси учун карантин ҳисобланган объектлар кириб келмаслиги ва тарқалмаслиги мақсадида ушбу маҳсулот йўқ қилинди», – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 16 апрелдан бошлаб РФга Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келадиган карантин остига тушган маҳсулотларни олиб киришга вақтинчалик чекловлар жорий этилди, деб ёзади Spbdnevnik.ru.

Фотосурат: © Biz.ru

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.