Тошкентда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
“Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик компанияси йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни режалаштиряпти. Бу ҳақда компания бошқаруви раисининг ўринбосари ва бош муҳандиси Мирҳосил Холматов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади UzDaily нашри.
Холматовнинг таъкидлашича, йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш “Тошшаҳартрансхизмат” томонидан амалга оширилаётган энг истиқболли лойиҳалардан биридир.
«Бундай қурилмаларни транспорт воситасининг эшикларига ўрнатиш ҳамда уларнинг мобил аналогларини йўлкира ҳақини йиғиш учун кондукторларга бериш мўлжалланмоқда. Йўл ҳақини тўлаган йўловчи бир марталик чипта ўрнига ўтадиган чекни олади”, – дейди у.
Шарҳлар