Бухорода маст ҳолатда чекиш ёнғин ва аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди
Ўтган ҳафтада республика бўйича 274 та ёнғин қайд этилди, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Ёнғинлар оқибатида 5 киши турли оғирликдаги куйиш жароҳатларини олди, 2 киши эса ҳалок бўлди. Ўт ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида қарийб 1 млрд 166 млн 779 минг сўмлик қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 167 млн 969 минг сўмлик товар-моддий бойликлар қутқариб қолинди.
Маст ҳолда чекиш Бухоро шаҳрида истиқомат қилувчи В.В.Фёдорованиг уйида ёнғинга олиб келди. Ёнғин натижасида 16 метр квадрат уй мулки ёниб кетди. Ўт ўчириш пайтида уй эгасининг жасади топилди.
Фарғона вилоятининг Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Якубовнинг уйида эса электр симидаги қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлди. Олов 100 метр квадрат майдондаги уй мулкини ва томнинг қурилиш конструкцияларини йўқ қилди. Ёнғинни ўчириш пайтида уй эгасининг ёниб кетган жасади топилди.
Шарҳлар