Хоразмда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди
Хоразмдаги Питнак автомобиль заводи ишга тушгач, воҳада автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган бешинчи корхона — “Шовот Подшипник” МЧЖ ҳам ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашрининг мухбири О.Раҳимов маълум қилади.
Унинг ёзишича, Жанубий Кореядан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада “Дамас”лар учун ўриндиқ ғилофлари ҳамда “Нексия”ларга мўлжалланган 4 турдаги бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Корхона раҳбари Қўзибой Аннамуратов тез орада корхонада 400 минг АҚШ долларлик модернизациялаш тадбирларини бажариш мўлжалланаётганини хабар қилган. Жамоанинг бу режаси амалга ошгач, машинасозлик, енгил саноат, маиший техника, қишлоқ хўжалик техникаси воситалари ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида қўлланиладиган турли хилдаги подшипниклар ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилади. Шу билан бирга, яна қўшимча 20 та иш ўрни ташкил этилади.
Фотосурат: promportal.su
Шарҳлар