ОАВ: Келесдаги номаълум мавжудот ҳақидаги маълумот ҳазилми ёки ҳақиқат?

ОАВ: Келесдаги номаълум мавжудот ҳақидаги маълумот ҳазилми ёки ҳақиқат?

6 июль куни Facebook ижтимоий тармоғи ва Telegram’га ўхшаган мессежерлар орқали тунда Тошкент-Келес йўлидаги кўприк ёнида жойлашган уйлар томида ва кўприкнинг ўзида инсонни эслатувчи, бироқ одам бўлмаган қандайдир бир мавжудот кўрилгани ҳақидаги “тезкор” маълумот  тарқалиб кетди.
 
Kun.uz нашрининг ёзишича, ушбу хабар 6 дан 7 июлга ўтар кечаси пайдо бўла бошлаган. Мессежерлар бўйича тарқалган хабарга кўра бу ҳолат бир ҳафтадан бери кузатилаётган экан. Кечаси одамлар томдан-томга сакраганда пайдо бўладиган шовқиндан уйғониб кетган. Тез орада воқеа жойида оломон тўпланган, милиция етиб келган, бироқ мавжудот уйлар томида сакрашда давом этиб, одамларга тош ота бошлаган.   

Sayyod.uz берган маълумотга кўра, “мавжудот” ушланган бўлиб, тез орада сайтда бу ҳақдаги батафсил маълумот пайдо бўлиши айтилади. Kun.uz сайти эса аслида Келес аҳолиси устидан шу тариқа ҳазил қилган 4 та спортчи ушланганини маълум қилади.   

Anhor.uz таҳририяти Келесда 6 июлдан 7 июлга ўтар кечаси ҳақиқатан ҳам нимадир юз берганини, тунда нимадандир безовта одамлар кўчага чиқиб тўпланганини, аммо бу нима билан боғлиқлиги номаълум эканини билишга муваффақ бўла олди, холос.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.