Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўзгарди
Шу кунгача Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раислик қилиб келган Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Азиз Абдуҳакимов 2012 йил ноябридан бери Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Бунгача эса 2010 йил мартидан Давлат мулкини бошқариш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи сифатида ишлаган.
2010 йилдан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Актам Ҳайитов қайси ишга ўтказилгани, шунингдек, давлат қўмитасига энди ким раҳбарлик қилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Ушбу ўзгариш ҳақида вазирлик, давлат қўмитаси расмий манбаларида, шунингдек, Gov.uz порталидаги Ўзбекистон ҳукуматининг шахсий таркибида ҳозирча маълумот берилмаган.
Фотосурат: © uzreport.uz
Шарҳлар