Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилади

Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилади

2014 йил 10 июль куни Туркия Республикасининг ташқи ишлар вазири Аҳмет Довутўғли расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу Туркия ташқи сиёсий идораси раҳбарининг сўнгги 13 йил ичидаги илк ташрифига айланади, деб ёзади UZ24 нашри.
 
Тошкентда ташқи ишлар вазири билан икки томонлама учрашувлар ва музокараларни ўтказиш режалаштирилган. Уларда ўзбек-турк муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий характердаги долзарб масалалар муҳокама қилинади.
 
Ташриф доирасида Туркия ташқи ишлар вазирини Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қабул қилади, дея хабар беради Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот хизмати.
 
Ташриф дастуридан Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини ҳам бориб кўриш ўрин олган. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.