«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Международные Авиалинии Украины» парвозлар ҳақида келишиб олди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва Украинанинг «Международные Авиалинии Украины» авиакомпанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи якунлари бўйича “Киев-Тошкент-Киев” йўналишида ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли ва устувор йўналишлари белгиланди.
Хусусан, томонлар амалга ошириладиган рейслар сони бўйича келишиб олди. Унга кўра ҳар бир авиакомпания ҳафтасига 2 тадан рейсни амалга оширади. Бунда рейслар кунлар бўйича шундай тақсимланадики, белгиланган жадвал Киев ва Тошкент орасида саёҳат қилувчи йўловчиларнинг ҳам, иккала йўналишдаги транзит йўловчиларнинг ҳам эҳтиёжларини максимал даражада қондириши керак.
Тошкент ва Киев орасидаги ҳаво йўлини 2014 йил 15 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси очиб беради, 14 августдан бошлаб эса МАУ авиакомпанияси Киев ва Тошкент орасидаги мунтазам парвозларни амалга ошира бошлайди, дея хабар беради Украинанинг транспорт портали.
Шарҳлар