Тошкент ҳайвонот боғига тимсоҳлар олиб келинди
Тошкент ҳайвонот боғига Исроилдаги Хамат Гадерда фаолият кўрсатувчи мутахассислар бир жуфт ёш Нил тимсоҳларини совға қилди. Улар узоқ сафарни муваффақиятли ўтказиб, ҳайвонот боғидаги кенг сув ҳавзасини ўзлаштириб олишга ҳам улгурди, деб ёзади UZ24 нашри.
Ҳайвонот боғи матбуот хизмати берган маълумотга кўра, тимсоҳлардан ташқари бу ерга кап ва кулранг эчкемарлар, узун нинали типратиконлар, қора оққушлар ва бошқа ҳайвонлар келтирилган.
Қайд этиб ўтамиз, баҳор мавсуми охирида Тошкентга Геленжикдаги “Сафари-парк”дан (Россия) бир жуфт Ҳимолой айиқлари ва пума келтирилган эди. Бунинг эвазига Ўзбекистон томони Россияга Тошкент ҳайвонот боғида дунёга келган ёш кўкиш леопардни жўнатди.
Улашиш:
Шарҳлар