Равшан Эрматов – Жаҳон Чемпионати финалига ҳамкамлик қилиш учун бош даъвогар
Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов футбол бўйича ЖЧ финалида ҳакамлик қилиш учун бош даъвогарлардан бири ҳисобланади. Финал ўйини 13 июль куни Тошкент вақти билан соат 24:00 да “Маракана” стадионида бўлиб ўтади, дея хабар беради Entornointeligente.com сайти. Финалда чемпионлик унвони учун Германия ва Аргентина терма жамоалари курашади. Учинчи ўрин учун эса Бразилия ва Нидерландия терма жамоалари кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш бўйича рекорд ўрнатган эди: 2010 йилги ЖЧда 5 та ўйин ва бу йилги ЖЧда 4 та ўйин. Агар финал юртдошимизга ишониб топширилса, унда Эрматов янги рекорд ўрнатади.
Чемпионатнинг асосий ўйинига ким ҳакамлик қилишини яқин кунларда FIFA расман эълон қилади.
Шарҳлар