Лицензиясиз хусусий киракаш икки йилга ахлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилинди

Лицензиясиз хусусий киракаш икки йилга ахлоқ-тузатиш ишларига ҳукм қилинди

Ўзбекистон тумани Давлат солиқ инспекцияси фуқаро У.Давронов йил давомида лицензияланиши керак бўлган фаолият, яъни таксида йўловчиларни ташиш билан такрорий равишда ноқонуний шуғулланганини аниқлади, деб ёзади “Правда Востока” нашри.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси биринчи қисмига мувофиқ Давроновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ўзбекистон тумани жиноят ишлар бўйича судининг қарори билан қонунбузар икки йил муддатга ахлоқ-тузатиш ишлари ва маошидан 20 фоиз миқдорида давлат фойдасига олиб қолиш кўринишидаги жазога ҳукм қилинди.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.