Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Шу йилнинг 11 июль куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси (ДЧҚҚ)нинг «Шарқ» минтақавий чегара идораси ва Қирғизистон Давлат чегара хизматининг Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича минтақавий чегара бошқармаси делегацияларининг навбатдаги минтақавий қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Kun.uz сайти 12news.uz нашрига таянган ҳолда ёзишича, учрашувда чегара идораларининг минтақавий бошлиқлари ва бевосита Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий қисмларнинг қўмондонлари иштирок этган. Унда Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини қўриқлаш бўйича 2014 йилнинг биринчи ярмидаги фаолият сарҳисоб қилинган, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинган.

«Бундан ташқари, давлат чегарасини қўриқлаш, чегара яқинида жойлашган объектларнинг хавфсиз фаолиятини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги қоидабузарликларга қарши кураш ва профилактикаси соҳасидаги долзарб ва муаммоли масалалар кўриб чиқилди», – дейилади МХХ ДЧҚҚ матбуот хизмати хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.