“Xalq Banki” катта қисқаришлар ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Xalq Banki” катта қисқаришлар ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Яқинда айрим хорижий сайтларда “Xalq Banki”да ходимларнинг миқёсли қисқариши мўлжалланаётгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Уларда 5000 га яқин киши қисқартирилиши айтилади. Шу билан бирга, бу борадаги миш-мишлар аҳоли орасидаҳам кузатилди. Сабаб сифатида эса янги раҳбарнинг келиши кўрсатилмоқда.  
“Xalq Banki” вакилининг  Anhor.uz таҳририятига маълум қилишича, банкда ҳеч қандай қисқариш ҳақида сўз бормаган ва бу борадаги маълумотлар мутлақо асоссиз. Банкка ҳақиқатан ҳам янги раҳбарият тайинланган бўлиб, тез орада банкнинг тузилмавий бўлинмаларини оптималлаштириш мўлжалланмоқда, холос.
 
Xalq Banki – Ўзбекистондаги йирик банк. Бугунги кунда банк 14 та ҳудудий, 184 та туман ва шаҳар филиалларига, 240 та минибанкка ва 3000 та махсус бўлинмаларга эга. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.