Андижонда киракаш таксичининг машинасини йўловчи ўғирлаб кетди
“Матиз” ўғриси қўшни тумандан топилди.
Андижон вилоятининг Балиқчи туманида истиқомат қилувчи Мўмин У. йўлда машина тўхтатаётган йигитни олиб бориб қўйишга қарор қилади. Такси дўкон ёнидан ўтар экан, ҳайдовчи харид қилиш учун тўхтайди. Бироқ у дўкондан чиққач, ўз машинасини қўйиб кетган жойида кўрмайди.
Киракаш дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари жабрланувчининг аризаси бўйича “Қўлга олиш” амалиётини эълон қилади. Натижада, ўғирланган автомобиль қўшни туманда тўхтатилади. Маълум бўлишича, автомобилни муқаддам судланган Азам Б. ўғирлаган экан.
Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади UZ24 нашри “На посту” газетасига таянган ҳолда.
Шарҳлар