Ўзбекистон Президенти амалдорларнинг давлат мулкига нисбатан қониқарсиз муносабатини қайд этди

Ўзбекистон Президенти амалдорларнинг давлат мулкига нисбатан қониқарсиз муносабатини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари бўйича вазирлик ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, шаҳар ва туманлар ҳокимларига ўзларининг балансида турган давлат мулкига нисбатан масъулиятсиз муносабатини кўрсатиб, уларнинг бу борадаги фаолиятини қониқарсиз деб баҳолади.

Хусусан, 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли қарорда мазкур ташкилотлар томонидан давлат мулки ҳисобланган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг сақланишига ва жорий ҳолатига ножоиз тарзда муносабатда бўлаётгани ҳамда улардан самарасиз фойдаланаётгани кўрсатилган.

Худди шу қарорда юздан зиёд давлат ташкилотларининг раҳбарларига нисбатан жиноий ва интизомий жавобгарлик чоралари кўрилгани, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг бир қатор ҳудудий органлари раҳбарлари эса ўз лавозимларидан бўшатилгани ҳам қайд этилади.  

Қарорга мувофиқ давлат мулкининг барча объектлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилган. Фойдаланилмаётган барча объектлар бузилади ёки улар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан кимошди савдолари орқали сотилади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.