“Евроосиё гўзали-2014” танловида ўзбекистонлик қиз ғолиб чиқди
“Евроосиё гўзали-2014” танловида Ўзбекистонни тақдим этган модель Виктория Снисаренко ушбу танлов ғолибига айланди.
Танлов Анталияда (Туркия) олтинчи бор ўтказилди. Бу йил унда 24 та мамлакат вакилалари қатнашди. Танлов доирасида бошқа номинациялар бўйича ҳам ғолибалар аниқланди, хусусан Украина вакиласи “Европа гўзали”, Грузия вакиласи эса “Осиё гўзали” номларига сазовор бўлди. Аммо асосий мукофот Ўзбекистонни тақдим этган Снисаренкога насиб қилди.
Улашиш:
Шарҳлар