АҚШ Ўзбекистонда “Лебоб” чегара мажмуаси қурилишини молиялаштирадиган бўлди
АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда “Лебоб” чегара мажмуаси қурилишини молиялаштирадиган бўлди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли қарорида кўрсатилишича, мазкур лойиҳа доирасида уни ишлаб чиқиш, чегара мажмуаси ҳудудидаги объектларни қуриш ва ободонлаштириш ишлари кўзда тутилган.
Шунингдек, лойиҳа дастлабки мувофиқлаштириш ишларидан ўтгани ва у бўйича айни пайтда муайян ишлар олиб борилаётгани ҳақида ҳам хабар берилади. Қайд этиб ўтамиз, молиялаштириш миқдори – 2 млн АҚШ доллари, манба – АҚШ ҳукумати, сана – 2014 йил.
Улашиш:
Шарҳлар