Эрматов бригадасига олтин медаллар берилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади
Равшан Эрматовнинг ЎФФ матбуот хизматига хабар беришича, Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиш ҳуқуқини қўлган киритган барча ҳакамларга Жаҳон чемпионатидаги иштироки учун эсдалик сифатида махсус сувенир берилган.
ФИФА рефериси Равшан Эрматов бригадасига ФИФА томонидан медаллар берилганлиги ҳақидаги хабарлар, медалнинг «олтин»лиги айтилгани ҳолда турли ОАВда бошқача талқин қилинган, деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати.
ФИФА, ҳақиқатан ҳам, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига Жаҳон чемпионати медалини берган. Равшан Эрматовнинг сўзларига кўра, бу сувенир Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиш ҳуқуқини қўлган киритган барча ҳакамларга Жаҳон чемпионатидаги иштироки учун эсдалик сифатида берилади. Мазкур сувенирнинг финал учрашуви ҳакамларига бериладиган медалга умуман алоқаси йўқ.
Жаҳон чемпионати финалини бошқарган ҳакамлар бригадасига эса алоҳида олтин медаллар берилади.
Шарҳлар