“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК иккита янги самолёт харид қилмоқда

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК иккита янги самолёт харид қилмоқда

Миллий авиапаркни модернизация қилиш ҳамда парвозларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2016 йил июнь ва август ойларида умумий қиймати 246,4 млн АҚШ долларини ташкил этувчи иккита “Boeing-787-800” самолётини ва эҳтиёт двигателини харид қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда UZ24 нашри хабар қилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК тузилган шартнома бўйича ўз ҳисобидан 3.86 млн АҚШ доллари миқдорида аванс тўловларини тўлади. Шунингдек, қарорда харид маблағининг 50%, яъни 123,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ЎзР Тикланиш ва ривожлантириш жамғармаси (ЎТРЖ) томонидан кредит сифатида тақдим этилади. 

ЎТРЖ кредитларини узиш ишлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Сотиб олинаётган иккита самолёт қийматининг 40%ни молиялаштириш учун хориж банкларининг кредитларини жалб этиш кўзда тутилган. Улар ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан ЎТРЖ, Молия, Иқтисодиёт ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, шунингдек “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда танлаб олинади.
 
Фотосурат: © www.aviationadvertiser.com.au

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.