Комил Алламжонов: Президентни “бунга сабаб йўқлиги” учун танқид қилишмайди
Ўзининг Alter Ego каналига берган интервьюсида Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори нега Ўзбекистон президентини танқид қилишмаслиги ҳақида айтди. Дастур бошловчиси Кирилл Альтманнинг саволига жавобан Комил Алламжонов шундай деди: “Нега президентни танқид қилишмайди дейсизми? Бу савол менга эмас. Демак бунга сабаб йўқ. Биз барча ҳуқуқлар ва имкониятларни берамиз. Мана сиз нега танқид қилмайсиз? ”.
Alter Ego каналига берилган интервьюнинг тўлиқ версияси билан бу ерда танишиш мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар