Фарғона вилоятида 14 нафар амалдор ишдан бўшатилди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўзининг ҳалққа видеомурожаатида 14 нафар раҳбар ишдан бўшатилгани ҳақида маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бош вазири орқали учта вилоят ҳокимига оммавий уй бузишлар учун халқ олдида кечирим сўрашни топширганди.

Шу тариқа, Фарғона вилояти архитектура ва қурилиш бошқармаси бошлиғи, Риштон тумани ҳокими Таваккалжон Раҳимов (бундан олдин ҳоким соғлиғи туфайли лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилганди), туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Солиев ҳамда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Содиқжон Ҳайдаров, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғиМамадалиев, Давлат солиқ инспекциясининг қатор раҳбарлари, бозорларни назорат қилувчи раҳбарлар ишдан бўшатилди.

Қайд этиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги Гидролиз шаҳарчасида одамлар истиқомат қилаётган уйларни бузиш ишлари бошланганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.