Бухоро вилоятида саксовуллар ноқонуний кесилган
Шу йилнинг 4 август куни Бухоро вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторларининг рейди давомида Ромитан туманида саксовулларни ноқонуний кесиш ишлари аниқланди.
Давлат рақами 90 H070EA бўлган КАМАЗ юк автомобили “Қизилравот” аҳоли пункти яқинида тўхтатилганида, машина кузовида умумий ҳажми 30 м3 бўлган саксовул борлиги аниқланди. Машинада 5 киши бўлган.
Қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилди.
Ҳуқуқбузарлар томонидан давлат бюджетига етказилган ва қопланиши керак бўлган зарурнинг умумий миқдори 9 млн. 366 минг сўмни, жарима суммаси эса 5 млн. 575 минг сўмни ташкил қилди.
Шарҳлар