Элмира Боситхонова аёллар норозилик намойишини уюштирган Нукус шаҳрига жўнаб кетди

Аёллар қўмитасининг раҳбари норозилик намайишига чиққан аёллар билан боғлиқ вазиятни ўрганиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди. 
 
AsiaTerra нашрининг қайд этишича, 1 август куни ёлғиз оналар Тлеубике Улдашева ва Перизат Бегжанова ва уларнинг фарзандлари ўз норозиликларини билдириш учун Савицкий музейи олдидаги Озодлик майдонига келган. Аёлларнинг қўлларида “Биз очлик эълон қиламиз”, “Ёлғиз онани ким эшитади”, “Аёллар қўмитасига – йўқ!”, “Конституция ҳурмат қилинсин” деган плакатлар бор эди.

Маълум бўлишича, Тлеубике Улдашевани 2,4 миллион сўмга, Перизат Бегжановани эса 1,1 миллион сўмга жаримага тортишган.

«Ўзбекистон Аёллар қўмитасининг раиси Элмира Боситхонова воқеани суриштириш ва бу аёлларнинг муаммоларини ҳудудий раҳбарлар билан биргаликда ҳал этиш йўлларини излаш учун 7 август куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлади», – дейилади Қўмита берган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.