Айдаркўлда участкаларни ижарага бериш бошланди

Айдар-Арнасой тизимига кирувчи кўлларга туташ участкалар онлайн-аукцион орқали тадбиркорлик учун ижарага берила бошланди. Бу ерда балиқчилик ва туризм марказлари ташкил қилинади. Бу ҳақда E-ijro аукциони маълумотлари далолат бермоқда.

Хусусан, ижарага тизимдаги бўш сув ҳавзаларининг контурлари ижарага берилмоқда. Бир йиллик ижара учун бошланғич нарх 12-13 млн сўмдан бошланади, шу билан бирга нархи 50 млн сўмдан ошадиган бир нечта лот ҳам бор. 

Сал аввалроқ, Айдар-Арнасой кўллар тизимига кирувчи Тузкон кўли яқинидаги майдон АЭС барпо этиш учун устувор жой экани маълум қилинганди

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.