Маҳаллий экспортчиларга ташувлар бўйича харажатларнинг 50 фоизигача тўлаб берилади
Ҳукумат маҳсулотни экспорт қилишда транспортировка қилиш ишларига сарфланадиган харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади.
Унга кўра маҳсулотни экспорт қилишда темир йўл транспорти ташувлари бўйича харажатларнинг 50 фоизигачасини маҳаллий экспортчи корхоналарга Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартиби ўрнатилди.
Экспортни илгари суриш агентлиги манфаатдор субъектларга компенсацияларни тақдим этиш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланди.
Улашиш:
Шарҳлар