«Ўзбекистон фахрий донори» кўкрак нишони таъсис этилди
Ўзбекистонда донорларга тақдим этиладиган «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони таъсис этилди. Бу ҳақдаги қарор 2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди, деб ёзади Kun.uz нашри.
Кўкрак нишони донорларга ҳар йили 14 июнда – Жаҳон донор кунида донорларга тақдим этилади. Нишон Ўзбекистоннинг «Қон ва унинг таркибий қисмлари тўғрисида»ги қонуни 21-моддасига мувофиқ таъсис этилган.
Ушбу кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган шахс мукофотланади.
Қайд этилишича, донорларни ушбу кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги буйруқ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири томонидан чиқарилиб, матбуотда эълон қилинади.
Шарҳлар