Жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун ерни олиб қўйиш ваколати Халқ депутатлари кенгашларига берилди

Жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш бўйича ваколатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларидан олиниб 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб тегишли Халқ депутатлари кенгашларига берилади.

Шунингдек қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиладиган ер участкаларини бир фермер хўжалигидан олиб бошқаларига бериш бўйича ваколатлар ҳам Халқ депутатлари кенгашларига тақдим этилди. Бу ҳақда 13 августда қабул қилинган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.