Дори-дармонларни лицензиялаштириш билан Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги шуғулланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги энди фармацевтика соҳасини лицензиялаштириш билан шуғулланмайди. Бу вазифани Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги бажаради.

Шунингдек Агентлик дори воситалари ва тиббиётда қўлланадиган буюмларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва улгуржи сотувчиларни назорат қилади.

Бундан ташқари, дори воситаларини ишлаб чиқариш учун бериладиган лицензияда дори воситасининг тури ҳам кўрсатиладиган бўлди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.