Новосибирск областида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида етти нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди

Россиянинг Новосибирск областида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида (ЙТҲ) етти нафар ўзбекистонлик фуқаро жабрланди.
 
«18 август куни Новосибирск областининг К-17Р трассаси 374-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Унда бир киши ҳалок бўлди, микроавтобус ҳайдовчиси ва 8 нафар йўловчи, шу жумладан 7 нафар ўзбекистонлик фуқаро жабрланди», – дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Жабрланганларнинг ҳаммаси Новосибирск областининг Карасук район касалхонасига етказилган. Айни пайтда ЙТҲ факти бўйича терговгача ҳаракатлар олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.