Кечки Анҳор: 20 август янгиликлари

Бухоро вилоятида юз берган ЙТҲ оқибатида тожикистонлик фуқаролар жабрланган. Улар Москвадан Душанбега Ўзбекистон орқали кетаётган бўлган. Жабрланганларнинг учтаси касалхонага ётқизилган, колганларга эса бу керак бўлмаган.
 
Тижорат банклари нақд чет эл валютасини сотишни бошлади. «Бундан буён Марказий банк валюта нархларини белгиламайди, бу нархлар бозорда мустақил равишда шаклланади», – деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов.
 
АҚШ давлат котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл Ўзбекистонга ташриф буюради. У 20-23 август кунлари минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиш учун Қрзоғистон ва Ўзбекистонда бўлади.
 
Жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди Меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ раҳбарларига ҳукм чиқарди. Тўрт нафар амалдор “фирибгарлик”, “пора бериш”, “жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш” ва “компьютер маълумотларидан ноқонуний (санкциясиз) фойдаланиш”моддалари  бўйича жиноятларни содир этганликда айбдор деб тан олинди. Улар 11 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.