Кечки Анҳор: 21 август янгиликлари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Crafers ва Artel компаниялари монополист эмаслигини билдирди. Қўмита бу баёнотни ўзбекистонлик фуқаронинг Тошкент ҳокимига ёўган очиқ хатига жвоб тариқасида чоп этди. Akfa Group компанияси борасида қўмитадагилар “алоҳида компания ёки шахслар гуруҳининг эҳтимолий устунлик ҳолати бўйича қўшимча ўрганиш ишларини ўтказиши зарур”лигини қайд этишди.
 
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигида Северодвинскдаги портлашдан кейин Ўзбекистондаги радиацион фон меъёрида қолаётганини билдиришди. 8 август куни Россиянинг Архангельск областидаги ҳарбий полигонда реактив суюқликли двигатель қурилмасини синаш пайтида портлаш юз берган эди. 
 
Кечаси тунда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Маълумотларга кўра, 400 м кв майдондаги ошхона, ёрдамчи хоналар ва том ёнган. Ёнғин соат 06:36 да бартараф этилган, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
 
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналишини белгилади. Булар саноатни ривожлантириш, барча тармоқларда йирик ва кичик ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш; тадбиркорликни ривожлантириш ва бизнесга ҳар томонлама кўмаклашиш учун қулай шароитларни яратиш; қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни кенг жорий этиш, ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш; замонавий, ишлаб чиқариш ва аҳоли учун қулай бўлган инфратузилмани яратиш; Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қамраб олувчи чораларни кўриш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.