Ўзбекистон байроғини ташлаб юборган рефери қилган иши учун кечирим сўради

Қирғизистонлик ММА рефериси Ўзбекистон байроғи билан юз берган воқеадан кейин видеомурожаат ёзиб интернетга жойлаштирди. Унда рефери Ўзбекистон халқидан кечирим сўраган ва нотўғри иш қилганини тан олган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоев Ош вилоятида турнирда қатнашиб, унда қирғизистонлик спортчига мағлуб бўлган эди. Бироқ Рўзибоев ўзини ғолиб бўлди деб ҳисоблаб, боши узра Ўзбекистон байроғини кўтаришга уринган. Кадрларда ҳакам унга бу ишни қилишига йўл қўймаётганини ва шундан сўнг Рўзибоев рингни тарк этгани кўринган.
 
Жангдан сўнг ўзбекистонлик спортчи Instagram’га видео жойлаштириб, унда қирғизистонликларга нисбатан ҳақоратли сўзларни айтган. Рўзибоевга нисбатан тергов ишлари бошланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.