Кечки Анҳор: 22 август янгиликлари

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг эмоционал хатти-ҳаракатига изоҳ беришди. Бундан олдин “Озодлик” 10 дан ортиқ фуқаро собиқ ҳоким Раҳмонбек Усмоновнинг иккита тўққиз қаватли бино орасидаги болалар майдончасида савдо мажмуаси қурилиши ҳақидаги қарорини бекор қилиш илтимоси билан ҳоким қабулига келгани ҳақидаги материални чоп этганди. Маълум бўлишича, ҳоким масаланинг суд томонидан кўриб чиқилишига аралаша олмаслигини ва “бу муаммодан чарчагани”ни қайд этган.
 
Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги йирик шохли қорамолларни олиб чиқишга тўлиқ тақиқни жорий этмади. Бундай қарорга фермерларни ўз чорвасини манфаатлироқ нархларда сотиш имкониятидан маҳрум қилмаслик учун келинган. Айни пайтда Ўзбекистонда Қозоғистондан олиб кириладиган йирик шохли қорамолга талаб юқори.

Ўзбекистон ИИВ Самарқанд вилоятидаги судсиз ўзбошимчалик билан жазолаш ҳолатига изоҳ берди. Воқеа 10 июнь куни содир бўлган. Маълум бўлишича, қиз болага пичоқ билан таҳдид қилгани учун уч нафар йигитни бир нечта эркак номаълум йўналишда олиб кетган. Қўлга олинган эркакларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
 
«Ўззнефтгазинспекция» йил бошидан буён 40 млрд сўмлик газ ўғирланиши ҳолатларини аниқлади. Дастлабки маълумотларга кўра, ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажми 39,8 млн кубометрни ташкил қилган. Ўғирлик фактлари ҳуқуқини муҳофаза қилиш органларига берилди.
 
21 август куни Ўзбекистон банклари 15 млн.дан ортиқ доллар сотди. Шундан 9,6 млн.доллари нақд пулга, қолгани эса онлайн сотилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.