Каттақўрғонда бола ҳалок бўлди
Каттақўрғонда юз берган ёнғин оқибатида 11 ёшли бола ҳалок бўлди. Ўт ўчирувчилар ёнғин ҳақида 10:41 да хабар топган. Биринчи қутқарувчилар воқеа жойига соат 10:47 да, Қўшчинор кўчасидаги 33-уйнинг 180 м кв майдонидаги томи ва ички қисмлари, шунингдек 8-уйнинг шифти (100 м кв) ва Учробот кўчасидаги 6-уй томининг бир қисми (6 м кв) ёнаётган пайтда етиб келган. Ёнғин соат 13:05 да ўчирилган.
Ёнғинга қарши курашиш чоғида Қўшчинор кўчасидаги 48-уйда яшаган 2008 йилда туғилган бола М.Р.нинг ёнган жасади топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин уйда бир ўзи қолган болалар пластик идишдаги бензин ёнида очиқ оловдан фойдалангани учун юз берган.
Улашиш:
Шарҳлар