Ҳоким ўринбосарини ёқиб юбормочи бўлган тадбиркор озод этилди
Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосарига ёқиб юбориш учун бензин қуйган тадбиркор Баҳриддин Исомов такрорий суд-психологик экспертизаси натижаларига кўра қамоқхонадан озод этилди. Бу ҳақда тадбиркорнинг адқокати Музаффа Обидовга таянган ҳолда AdvokatNews.uz хабар беради.
Адвокатнинг сўзларига кўра, Қарши университетининг психология факультети олимлари 24 август куни Бахриддин Исомов ишни аффект ҳолатида содир этган деган хулосани берган. Ушбу хулоса асосида ЎзР ЖКнинг 97-моддаси бўйича айблов (қасддан қотиллик) ЎзР ЖКнинг 98-моддасига алмаштирилди (кучли руҳий изтироб ҳолатида қасддан қотиллик). Айблов енгиллаштирилиши муносабати билан эҳтиёт чораси сифатида қўлланган қамоқда ушлаб туриш чораси бекор қилинди.
Адвокатнинг айтишича, бу учинчи психиатрик экспертиза экан. Бундан олдин Исомов Тошкентга юборилиб, Республика суд-тиббий экспертиза марказида гумондорнинг умумий руҳий ҳолати ўрганилган эди. Кейин айбланувчини жиноят содир этиш пайтида “аффект ҳолатида” бўлган-бўлмаганини текширишга қарор қилинди.
Иккинчи экспертиза юзаки ўтказилган, экспертлар ҳатто айбланувчи билан учрашмаган ҳам, дейди адвокат.
Шарҳлар