Beeline Uzbekistan фирибгарларнинг тузоғига тушган абонентларнинг зарарини қоплаб беради

Beeline Uzbekistan хорижий рақамлардан қилинган ва ўтказиб юборилган қўнғироқларга жавоб қўнғироғини амалга оширган мижозларнинг мобил балансига пулларни қайтаради.

«Август ойида хорижий рақамлардан қилинган ва ўтказиб юборилган қўнғироқларга жавоб қўнғироғини амалга оширган  Ўзбекистон операторларининг абонентларидан маблағлар ечиб олиш ҳолатлари қайд этилган эди. Фроднинг ушбу тури Wangiri дейилади, яъни фирибгарлар қўнғироқ қолдиради ва абонент қайта жавоб қўнғироғини амалга оширса, терминацияда пул ишлаб олишади», – дейилади уяли алоқа операторининг хабарида.

Фирибгарларнинг рақамлари блокировка қилинмоқда, лекин компания ўз абонентларидан хушёр бўлишни сўрайди: «Биз мобил алоқа фойдаланувчиларининг ҳаммасидан қўнғироқ қолдирадиган шубҳали, нотаниш рақамларга қайта қўнғироқ қилмасликларини сўраймиз. Айниқса, агар қўнғироқ хорижий рақамдан келган бўлса. Бу маблағлар ечиб олиниши ҳолатларини камайтириш имконини беради ва абонентларнинг ўзини хавфсиз қилади».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.