Энди автомобиль ойналарини қорайтиришга фақат ЙҲХБ рухсат беради
Банклар 4 сентябрдан бошлаб автомашиналар ойнасини қорайтиришга рухсат беришни тўхтатади, чунки ушбу хизматга бўлган талаб камайди. Энди ойнани қорайтиришга рухсатномани фақат еттита ЙҲХБ бўлимидан олиш мумкин.
Амалдаги қонунчилик ялтироқ “тонировка”ни ҳамда оммавий қорайтирилган ва тонировка қилинган шамол тўсадиган ойналарни тақиқлайди. Улар оқ, сариқ, қизил, яшил ва кўк рангларнинг тўғри қабул қилинишини бузиб кўрсатмаслиги керак.
ЙҲХБ ЙПХ ходими автомобилни “тонировка”га расмий рухсатнома бор-йўқлигини текшириш мақсадида тўхтатмаслиги учун голографик эмблемани кўзга ташланадиган жойга ёпиштириш тавсия этилади.
Улашиш:
Шарҳлар