Фарғонада туғадиган аёллар полда ухлаши маълум бўлди. Вазирлик ўтган галдагидай изоҳ беради

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фарғона вилоятининг туғруқ бўлимида ҳомиладор ва янги туққан аёллар полда ухлаши билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вазиятни ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилди. Шу билан бирга, байрамлар туфайли ФҲДЁлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни бермаган. Туғадиган аёллар сони айнан 31 августдан 3 сентябргача ошгани қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Андижон вилоятида худди шундай ҳолат қайд этилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унга ҳам худди шу тарзда изоҳ берганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.