Андижондаги оилавий поликлиникада таҳлиллар ярим бузилган ертўлада топширилган. Бунга ҳам изоҳ топилди

Сал аввалроқ Андижон шаҳридаги 4-сонли оилавий поликникада беморлар таҳлилларни пол ва деворлари бузилган ертўлада топшираётгани маълум бўлганди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатни поликлиника реконструкция қилинаётгани билан изоҳлади.

«Айни дамда Андижондаги 4-сонли оилавий поликлиникада таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бинонинг юқори қаватларида режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан лаборатория таҳлиллари учун хона ҳақиқатдан ҳам бироз вақт ертўлада бўлган. Ҳозир лаборатория бинонинг иккинчи қаватида ишламоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.