Тошкентда ОАВни қўллаб-қувватлаш фондининг собиқ директори устидан суд жараёни бошланди

Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича Яшнабод туман судида шу йилнинг май ойида ўта йирик миқдорда фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинган Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.

Ўзбекистон мустақил ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг собиқ раҳбари ЎзР Жиноий кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки сарфлаб юбориш йўли билан ўғирлаш), 168-моддаси (фирибгарлик), 211-моддаси (пора бериш) ва 28-моддасида (жиноят ҳамиштирокчиларининг турлари) кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

2018 йил сентябрь ойида қўлга олинишдан олдин Саид-Абдулазиз Юсупов Ўзбекистон Президентига видеомурожаат билан чиққан эди. Ўшанда Юсупов агар видео тармоқда пайдо бўлган бўлса, демак у панжара ортида ёки бошқа мамлакатда эканини, ёки “бахтсиз ҳодиса” туфайли ҳалок бўлганлигини билдирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.