Ангрендаги ЙТҲда жабрланганларнинг аҳволи ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беради
Бугун эрталаб Ангренда юк машинасининг юк поезди билан тўқнашуви натижасида Damas русумли автомобиль ва ундаги йўловчилар жабрланганди. Йўловчиларнинг икки нафари воқеа жойида кўз юмган, қолган учтаси эса касалхонага етказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг аҳволи ҳақида хабар беради.
“… Жароҳатланганганлар: 22 ёшли Ф. Ю. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши,юз юмшоқ тўқима жароҳати ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 24 ёшли А. Н. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, юз юмшоқ тўқима жароҳати, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”, 30 ёшли А.Н. “Бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, чап кўз юмшоқ тўқима жароҳати, ўнг тизза ёпиқ жароҳати, ўнг оёқ учинчи бармоқнинг чиқиши, кўкрак қафаси юмшоқ тўқима жароҳати”… ташхислари билан Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даво муолажалари олаяпти”.
Шунингдек, ЙТҲ оқибатида юк машинасининг ҳайдовчиси 51 ёшли Х.М. ҳам жароҳатланган. Унга “бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши, тпастки жағнинг ёпиқ синиши, юзнинг ўнг соҳаси ва пешона соҳасининг лат ейиши, юқори лаб лат ейиши ва йиртилиши” ташҳиси қўйилган.
Шарҳлар