Кечки Анҳор: 10 сентябрь янгиликлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агентлик президент мактаблари, ижодий мактаблар ва махсус мактаблар билан шуғулланади. У ушбу мактабларни мувофиқлаштириш ва методик қўлланмалар ишлаб чиқиш ишларини бажаради. Ушбу мактаблар битирувчиларига давлат хизматига, дипломатик ваколатхоналарга ва йирик компанияларга ишга киришга ёрдам берилиши кўзда тутилган.
 
2020 йилдан бошлаб давлат нотариал идоралари нодавлат шаклига ўтади. Бу босқичма-босқич амалга оширилади. Худди шу муддатга бутун мамлакат бўйлаб масофадан хизмат кўрсатадиган экспериментал нотариал идоралари ташкил қилинади.
 
Ангрендаги ЙТҲда юк машинасининг ҳайдовчиси айбдор. У темир йўлдан ўтиш жойидаги ёпиқ шлагбаумга қарамасдан ўтишга ҳаракат қилган. Ушбу ЙТҲда икки киши ҳалок бўлган, тўрт киши, шу жумладан юк машинасининг ҳайдовчиси ҳам касалхонага ётқизилган.
 
Талабалар таълим олиш учун шартнома пулини ойма-ой тўлаш имконига эга бўлишди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, ушбу чора шартнома пулини тўлашни енгиллаштириши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.