Самарқанд вилоятида ўқитувчи ўқувчи қизни урган
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган 27-сонли мактаб ўқитувчиси ўқувчи қизни калтаклаган, дея хабар беради Daryo нашри.
Маълум бўлишича, воқеа 13 сентябрь куни соат 16:30 да содир бўлган. Ўқитувчи нега ўқувчи қизга қўл кўтаргани номаълум.
Ярим дақиқалик видеода ўқитувчи коридорда ўқувчи қизга қичқираётгани ва уни ураётгани акс этган. Шунингдек кадрларда уларнинг ёнидан бошқа ўқитувчи жимгина ўтиб кетаётганини ҳам кўриш мумкин.
Anhor.uz нашри Халқ таълими вазирлигига вазиятга аниқлик киритишини илтимос қилиб сўровнома юборди.
Улашиш:
Шарҳлар