Самарқандда оммавий заҳарланиш содир бўлди
14 сентябрь куни Регистон кўчасидаги “Мўъжиза” ресторанида ўтказилган тўйдан кейин етти киши гўшт маҳсулотларидан заҳарланган. Маълум бўлишича, тиббий ёрдамга мурожаат қилган кишилар тўйдан қолган гўшт маҳсулотларини уйига олиб кетган ва эртаси куни тушликка ва кечки овқатга тановул қилган.
16 сентябрь куни соат 16:10 дан 18:30 гача вилоят турли манзиллар бўйича истиқомат қилувчи, аммо бир хил касаллик аломатлари, яъни қусиш, бош оғриғи ва қорин оғриғи, ошқозон бузилиши, тана ҳароратининг кўтарилиши ва ожизлик белгиларига эга етти нафар фуқаро юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилган. Улар енгил ва ўртача оғирликдаги озиқ-овқат токсикоинфекцияси диагнози билан касалхонага ётқизилган.
Шаҳар прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан терговгача текшириш ишларини олиб бормоқда.
Шарҳлар