Кечки Анҳор: 18 сентябрь янгиликлари

Автомобиллар учун божхона божлари аста-секин камаяди. Агар биз нархларни кескин пасайтирсак, бу корхонани [General Motors] барбод қилади”, – дейди Монополияга қарши курашиш қўмитасининг раиси Нажмиддинхўжа Шарипов.

Самарқандда ўзбошимчалик билан олтин қазиб чиқариш пайтида икки киши ҳалок бўлган. 17 сентябрь куни уч нафар фуқаро Пахтачи туманидаги “Қорақўтон” тоғ ҳудуди давлат резервида жойлашган шахтадан ўзбошимчалик билан олтин қазиб олаётган пайтда уларнинг устига тош қулаган. Учта фуқародан биттаси туман касалхонасига тан жароҳатлари билан етказилган.
 
Андижонда аёллар уйлар бузилишига қарши очлик эълон қилди. Балиқчи туманида истиқомат қилувчи аёллар “бугундан бошлаб биз емаймиз ва ичмаймиз” дейишган. Улар бузилган уйлари учун компенсация тўланишини талаб қилмоқда. Аёлларнинг таъкидлашича, банклар уларни қувиб чиқармоқда, “ҳокимлар эса бир йилдан ортиқ вақт мобайнида алдаб келмоқда”.
 
Молия вазирлигида янги тайинлашлар амалга оширилди. Аҳадбек Хайдаров ва Абдимухтор Эргашев молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Олдинги молия вазирининг ўринбосари Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижрочи директори этиб тайинланди. 

Ижтимоий ҳимоя вазирлиги 2022 йилда ташкил қилинади. 2021 йилга Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.