Шавкат Мирзиёев бу йил Россияга бормайди
Шавкат Мирзиёев Россияга 2020 йил бошида расмий ташриф буюради, дея хабар беради ЎзА. 20 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасида вазир Антон Силуанов бошчилигидаги Россия делегацияси билан учрашув ўтказилди. Унда, жумладан, президент ташрифини тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида ўзининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2019 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилганди.
Улашиш:
Шарҳлар