Ўзбекистон электр энергиясини етказиб бериш бўйича Афғонистон билан 10 йилга шартнома тузди

“Миллий электр тармоқлари” корхонаси 20 сентябрь куни Da Afghanistan Breshna Sherkat энергетика компанияси билан “ол ёки тўла” шартларида 10 йил муддатга электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.

«Шартнома 10 йилга мўлжалланган. У мавсумий эмас, йил давомида электр энергиясини етказиб беришга мўлжалланган», — деди Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Ходжаев ҳужжатни имзолаш якунлари бўйича.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.