JTI ва Tashkent Tobacco илк экспорт партияни Қирғизистонга жўнатди

«Экспорт қилмайдиган ташкилот эртанги куни ҳақида ўйламайди», – деган эди шу йил апрель ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини ошириш ҳақида гапираётиб.

Tashkent Tobacco 2017 йилда очилди ва заводни Германия, Францияда ва Голландияда ишлаб чиқарилган юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш учун 40 млн доллар маблағ жалб этди. Шу йил сентябрь ойи бошида Tashkent Tobacco сигареталарнинг дастлабки экспорт партиясини Қирғизистонга жўнатди, ундан тушадиган валюта тушуми қарийб 500 минг долларни ташкил қилади.
 

«Биз эртанги кун ҳақида ўйлаймиз. Бир йилга етмасдан биз биринчи экспорт ишларини ташкил қилдик», – дейди Tashkent Tobacco заводининг директори Пўлат Саидов.

Завод очилган пайтдан бошлаб корхона 150 млрд сўм солиқ ажратмаларини тўлади ва 300 кишини ишга жойлаштирди.

Кейинги экспорт ҳажмларига изоҳ берар экан, JTI нинг Қозоғистон ва Марказий Осиё бўйича бош директори Евгений Никольский режада экспортни ички сотувларнинг 10% гача етказиш эканини қайд этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.