Кечки Анҳор: 26 сентябрь янгиликлари

Давлатга хиёнат қилганликда айбланган шарқшунос олим Андрей Кубатин оқланди. 2017 йили Кубатин “давлатга хиёнат қилиш” моддаси бўйича ҳукм қилиниб, 11 йилга озордликдан маҳрум қилинган эди. 2018 йил май ойида қамоқ муддати беш йилгача қисқартирилди. Бугун эса Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилоят судининг апелляция инстанцияси ажрими билан Андрей Кубатин суд залида озод этилди.
 
Ўзбекистон Стокгольм конвенциясига қўшилди. Конвенцияга мувофиқ турғун органик ифлослантирувчилар рўйхатидан ўн иккита кимёвий моддани ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.

Қашқадарё вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида беш киши ҳалок бўлди. 25 сентябрь куни соат 8:00 да йўловчиларни олиб кетаётган иккита Damas автомобили тўқнашиб кетган, тўқнашувдан кейин машиналар ёнган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
 
Дарахтларни кесишга мораторий 2020 йил 1 февралга қадар жорий этилади. Давлат экология қўмитаси ҳукуматнинг  “Давлат ўрмон фондидан ташқари дарахтлар ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди ва чоп этди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг топшириғига кўра ишлаб чиқилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.